00:06 / 02.09.2018
2 712

Йўналишсиз таксиларни бошқариш учун ҳайдовчилик стажи талаб этиладими?

Йўналишсиз таксиларни бошқариш учун ҳайдовчилик стажи талаб этиладими?
Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишсиз таксиларни бошқариш учун ҳам ҳайдовчилик стажига эга бўлиш талаб этилади, деб ёзмоқда Кун нашри.

Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишсиз таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида “В” рухсат белгиси бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчи стажига эга бўлган шахслар қўйилади.

Йўналишсиз таксиларнинг ҳайдовчилари йўналишда ишлаётганда тегишли лицензия карточкасига ҳамда йўлга чиқишдан олдин автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида белгилар қўйилган йўл варақасига эга бўлиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)