13:26 / 04.09.2018
4 917

5,3 млн. долларни Қирғизистонга олиб ўтаётган курьерлар қўлга олинди (видео)

5,3 млн. долларни Қирғизистонга олиб ўтаётган курьерлар қўлга олинди (видео)
Президентнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл валютаси билан ноқонуний операцияларни амалга оширишни ва ноқонуний пул ўтказмаларини бартараф этиш бўйича изчил ишлар давом эттириляпти.

“Ўзбекистон 24” телеканали эфирида берилган лавҳада айтилишича, жорий йилнинг 27 августидан 28 августига ўтар кечаси Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ноқонуний пул олиб чиқиб кетиш каналларини тўхтатиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, Янгиқўрғон тумани Газнон аҳоли пунктининг Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегара олди ҳудудида “Кобальт” ва “Ласетти” автомашиналарига юкланган йирик миқдордаги хорижий валютани Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтишни режалаштирган Л.М., О.М. ва Н.М.дан иборат уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушлаб қолинган хорижий валютанинг умумий миқдори қарийб 5 млн 300 минг АҚШ долларини ташкил этди. Бу пуллар Тошкент шаҳри, Қўқон шаҳри ва Наманган вилоятида иш олиб борувчи яширин иқтисодиёт вакилларига тегишли бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5,3 млн. долларни Қирғизистонга олиб ўтаётган курьерлар қўлга олинди (видео)