date
views 8 921

Ҳамма билиб қўйсин, эру хотин ҳам, ёшу қарилар ҳам, ота-оналар ҳам!

Ҳамма билиб қўйсин, эру хотин ҳам, ёшу қарилар ҳам, ота-оналар ҳам!
Боласини оилани бузишга буюришга ота онанинг ҳаққи йўқ шариатда.

Ҳаққи йўқ!

Ҳалиги гап бу, Аллоҳ таолони аршини ларзага келтирадиган нарсага мажбурлашга ота онани ҳаққи йўқ.

Келин куёв бир бирини яхши кўриб, бирга яшаймиз деяптими, шароит яратиб бериш керак.

Эркакни тарафи ҳам ўғлига хотинингни талоқ қил дейишга ҳаққи йўқ, Аёлни тарафи қизига шундан ажрайсан, бўлмаса болам эмассан дейишга ҳаққи йўқ.

Бу шариатдаги собит гап бу, бугунги шароитдан келиб чиқиб айтилаётган гап эмас.

Ўша қадимги имомлардан, Имом Аҳмаддан, Имоми Абу Ҳанифадан, улардан олдингилардан, собит бўлиб келаётган шариатни ҳукми шу.

“Бола учун хотинини, талоқ қилиш, ота онага яхшилик қилиш доирасига кирмайди”– деган, ҳаммалари.

Ота онани боласига оилангни буз дейишга ҳаққи йўқ деган гап.

Ана ота она, хотинингни талоқ қил, оилангни буз десаю, боласи йўқ деса беодоб бўлмайди, оқ қиламан деса, оқ қилиши ўтмайди.

Мана шу нарсани ҳамма яхши билиши керак.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳни олдига бир одам келган шунақа деб, “Менга шунақа, ота онам тарафдан тазйиқ бўляпти, хотинимни қўйиш тўғрисида”, демак хотинини қўйвориш ота онасига яхшилик қилиш доирасига кирмайди. Битта маҳмадона, ҳа Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу, ўғлига айтганку Абдуллоҳга, хотинингни талоқ қил деган. Шунақа ҳодиса бўлган, шунда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтганки, “Сени отанг ҳам Ҳазрати Умардек бўлганда айтади” деган эканлар .

Ҳазрати Умар мужтаҳид инсон, Ислом умматини фахри бўлган инсон, ўша келинда шунақа ҳолат бор эди, шунга айтган ўғлига, шариат юзасидан, ўзини иззат нафсидан эмас, ўзини ҳавои нафсига буриб айтмаган у. У одам шариатни ҳукмини амалга ошириш учун, ўғли билмаган нарсани билганидан шу гапни айтган.

Ҳозиргилар шуни айтяптими? Шариатини устун қўйяптими? Йўқ, шариат эсларида йўқ буларни, ўзиларини ҳавои нафслари бор, келин бечора ё куёв бечора нимадир қилган, буларни ҳавои нафсига ёқмайдиган, шунинг учун ўчини олмоқчи улар .

Бунақа нарсалар, мутлақо мумкин эмас.

Шунинг учун, халқимиз, ёшларимиз, қариларимиз, ҳаммамиз яхши билишимиз керак, ана ўша талоқ масаласида демак жуда эҳтиёт бўлиши керак!

Иссиқ жон аччиғи чиқар, урушар, урушсин, сўкишсин, тепишсин, нима қилса қилсин, талоқни айтмасин. Ҳалиги гап, эрталаб айтиб қўйиб, тушга бориб йиғлаб юрипти, қандай қилиб ярашаман деб. Шунингдек эркаклар гапини хотинига ўтказа олмаса, палон қилмасанг талоқсан, дейишмасин, бошқа ишларни қилсин майли, лекин орага талоқни қўшишмасин. Ота оналар ҳаммаси ақлини пешласин, ўзлари бош бўлиб, болаларини уйлантириб қўйган, энди бугунга келиб ажрашасан, дейишмасин... Ўзларини ҳавои нафсини ўртага қўйиб, бирга яшашни истаб турган болаларини, бир биридан жудо қилиб, оиласини бузишга бош бўлишмасин булар...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳамма билиб қўйсин, эру хотин ҳам, ёшу қарилар ҳам, ота-оналар ҳам!