Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларга мукофот берилади

1 дақиқа ўқиш5.5K
Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларга мукофот берилади
Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларга мукофот берилади

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан бошлаб:

• транспорт воситасидаги видеорегистраторлар қайд этган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган техника (фото ва видеорадар) қайд этган видеоёзувларга тенглаштирилади;
• ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади;
• ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
• ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмайди.

Шунингдек, қарор билан Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Шу билан бирга низом айрим масалан, хавфсизлик камари тақмаслик, тезликни ошириш, маст ҳолда бошқариш, пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши каби ҳуқуқбузарликларга татбиқ этилмайди.

Ички ишлар вазирлигига 2019 йил 1 июлга қадар видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлаштирилган тизимни ишга туширилишини таъминлаш вазифаси юкланди.
Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларга мукофот берилади
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?