Қидирувдаги «Мачетели безори» каравот остида яшириниб ётган жойида қўлга олинди (видео)

1 дақиқа ўқиш6.6K
Қидирувдаги «Мачетели безори» каравот остида яшириниб ётган жойида қўлга олинди (видео)
Бугун, 27 сентябрь куни, соат 15:30 атрофида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида бир ярим ой аввал юз берган воқеа бўйича гумонланувчи ҳисобланган Шоҳрух Жўраев Қобил ўғли қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, гумонланувчи қариндошларидан бирининг уйидан топилган. У қўлга олинган вақтида каравот остида яшириниб ётган эди.

«Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, кўрсатилган қаршиликка қарамай, Жўраев Шоҳрух Қобил ўғли қўлга олинди», — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг августида интернетда «Спарк» ва «Жигули» автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Унда бир гуруҳ безорилар бир йигитни кўчада тўхтатиб, машинасининг ойналарини синдиришган ва ўзини эса дўппослашгани тасвирланганди. Улардан бирида мачете қуроли бор эди.

Эндиликда воқеанинг яна бир иштирокчиси қидирувда қолмоқда.

«Жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси Баҳодир Бахтиёрович Юлдашев қидирувда қолмоқда», - дейилади хабарда.
Қидирувдаги «Мачетели безори» каравот остида яшириниб ётган жойида қўлга олинди (видео)
Фото: ИИББ
Тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларидан гумонланувчининг турар жойи маълум бўлса, ушбу рақамлар орқали хабар бериши сўралди: 102, 272-98-39, 231-95-13, (98) 362-51-14.

Кўп ўтмасдан пойтахт ИИББ ахборот хизмати ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Унга кўра, жабрланувчи – 23 ёшли А.Ботиржон таниши Шохруҳдан пул қарз олиб, охирги 500 минг сўмни қайтаролмаган. Жўраев Шохруҳ ўз шериклари Бекзод Нуриддинов, Г.Зиёвуддин, М.Музаффар ва И.Абдуғани билан «Ватан» кинотеатри ёнида А.Ботиржон ва М.Жасур бўлган «Спарк» машинасини тўхтатишганди.

Кейинроқ Шохруҳ Жўраев ва Бекзод Нуриддинов қидирувга берилганди. Тез орада 31 ёшли Бекзод Нуритдинов қўлга олинди, Шохруҳ Жўраев эса шу кунгача қидирувда эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?