Бош прокуратуранинг ўзи Гулнора Каримова ва унинг қизи ҳақида маълумот берди (фото)

1 дақиқа ўқиш12.6K
Бош прокуратуранинг ўзи Гулнора Каримова ва унинг қизи ҳақида маълумот берди (фото)
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова мамлакатни ҳеч қандай тўсқинликсиз тарк этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ҳам маълум қилди дейди Kun.uz нашри.

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб кетганди. У Тошкент-Лондон йўналиши бўйича парвоз қилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг HY201 рейсига ўтириш талони тасвирланган суратни Instagram’даги саҳифасида эълон қилган.
Бош прокуратуранинг ўзи Гулнора Каримова ва унинг қизи ҳақида маълумот берди (фото)
«Имон Каримова Ўзбекистондан чиқиб кетганлигини ва бунинг учун ҳеч бир расмий тўсқинлик йўқ эканлигини тасдиқлаймиз», – деди Бош прокуратура матбуот хизмати вакили.

Унинг маълум қилишича, Имон Каримованинг онаси – Гулнора Каримова эса қонун билан белгиланган тартибда жазо ўташни давом этмоқда.

«Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Каримова ўзи айбланган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди ва унга беш йилга озодликни чеклаш тарзидаги жазо белгиланган», – дейилади хабарда.

Шунингдек, Имон Каримованинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилган суратга кўра, у Лондондаги London school of economics’да таҳсил олишни бошлаган.
Бош прокуратуранинг ўзи Гулнора Каримова ва унинг қизи ҳақида маълумот берди (фото)
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?