20:14 / 04.10.2018
4 174

Шароф Убайдуллаев: «Газ ва электрда ичкаридаги ўғрилар тугатилмас экан, соҳани тўғрилай олмайсиз»

Шароф Убайдуллаев: «Газ ва электрда ичкаридаги ўғрилар тугатилмас экан, соҳани тўғрилай олмайсиз»
Чоршанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида таниқли журналист, «Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев газ ва электр энергияси соҳасидаги камчиликларни танқид остига олди, деб ёзади "Газета" нашри.

«Жуда катта эътироз бор: мана, фахрийлар менга айтишаяпти, «Ўзбекэнерго"нинг ичидаги ўғриларни тугатдингизми, қачон тугатасиз, — дея мурожаат қилди у «Ўзбекэнерго» раҳбариятига. — Масалан, Тошкентда 1300 та трансформаторни сотиб юборган сизнинг раҳбарларингиз. 1300 та, ҳар бир тумандан ўртача 120−130 та трансформатор. Буларнинг олди 50 минг, 1000−1600 деганлари 10−15 минг доллар туради. Қаёққа сотилди? Чунки бизда кейинги пайтда хусусий корхоналар пайдо бўлди, ғишт заводи, сут заводи, иссиқхоналар… Буларнинг барчасига трансформатор керак. Сиз эса «капейка"ни тўғрилайлик деб чақираяпсиз».

Шароф Убайдуллаев ҳукумат ва президент ҳақиқатни очиқ айтиш масаласини илгари сураётганини, кейинги вақтларда жуда кўп вазирлар ўзгаргани, ўзгараётгани, бироқ натижа бўлмаётганини таъкидлаб ўтди.

«Биргина Тошкент шаҳрида 1300 та трансформатор сотиб юборилса, буни назорат қиладиган прокурорлар йўқми, сизнинг иштирокингиз йўқми? Сиз 500 сўм-1000 сўм тўлай олмаган фахрийлар, ногиронларнинг ортидан қувиб юрибсиз, бизда рўйхатлари ҳам бор. Сиз ногиронларга бошқачароқ қаранг. Тўлов имкониятлари жуда кулгили. Қаерга тўлашини билмайди, илгари майли, электр ёмон, газ ёмон деймиз, уйга келиб оларди (тўловларни). Ҳозир сизнинг хў-ў идораларингизни қидириб бориши керак. Лекин пулга, тўловга келса, электр ўчиб қолаяпти, анави камчилик бўлаяпти, деса сизнинг пагонлиларингиз нима дейди, биласизми? «Бизнинг бунга алоқамиз йўқ, таъминот энергияда, биз фақат пул олишни биламиз, дейди. Буни битта қўлга бериш керак: ё сиз раҳбарлик қилинг, ёки таъминот билан бирга», — деди у.

«Газ, электр ичкарисидаги ўғрилар тугатилмас экан, халқдан олинаётган „капейка“ билан бу соҳани тўғрилай олмайсиз. Ичкарида тартиб ўрнатинг, халқ сиз билан ҳамкор бўлсин. Мана — фахрийлар доимо сизнинг қувватингиз бўлади. Президент қўяётган масалаларни фақатгина халқнинг елкасига османг, ўғриларни тугатинг, ўғриларга бош бўлманг! Ўртоқ прокурор, сизнинг Мажбурий ижро бюронгизда камчиликлар шунақанги кўп. Бир-бирини сўйиб қўйган раҳбарлар сизга қарайдими? Амал талашиб ётибди. Шунинг учун пулнинг орқасидан эмас, адолатнинг орқасидан қувинг», — деди «Нуроний» жамғармаси раиси ўринбосари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шароф Убайдуллаев: «Газ ва электрда ичкаридаги ўғрилар тугатилмас экан, соҳани тўғрилай олмайсиз»