Тошкент вилояти ҳокимлиги "амалдор"и пора билан қўлга тушди​

1 дақиқа ўқиш6.5K
Тошкент вилояти ҳокимлиги "амалдор"и пора билан қўлга тушди​
Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишловчи Ж.Н. 5000 долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, шу йил 3 октябрь куни фуқаро А.С. Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзини Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари деб таништирган шахс унга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун Бўстонлиқ туманидаги туризм учун ажратилган заҳира ерлардан 3 гектар ер майдони олиб беришга ваъда қилиб, эвазига олдиндан 5000 доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилаётганлигини маълум қилди.

Шу куни ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишловчи Ж.Н. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасида ариза муаллифидан 5000 доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?