Энди йўлларда велосипедчилар учун махсус йўлкалар барпо этилади

1 дақиқа ўқиш3.7K
Энди йўлларда велосипедчилар учун махсус йўлкалар барпо этилади
2019–2020 йилларда мамлакатимиз минтақаларида велосипед йўлкалари тармоғини қуриш режалаштирилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда, деб ёзади Norma.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2019–2020 йиллардаги Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш кўзланмоқда:
  • минтақавий аҳамиятга молик умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг чегараларида қурилишини назарда тутувчи велосипед йўлкаларини қуришнинг манзилли рўйхати;
  • боғлар, истироҳат боғларида велосипед йўлкаларини қуришнинг манзилли рўйхати.

Бундан ташқари, минтақалар ҳудудига киришни таъминловчи минтақавий аҳамиятга молик умумий фойдаланиладиган магистрал автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш учун топшириқларни тайёрлаш чоғида бундан буён белгиланган тартибда ушбу йўлларнинг ажратилган минтақа доирасида велосипед йўлкалари қурилишини назарда тутиш таклиф этилмоқда.

Кўзланган режаларни амалга оширишни Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига топшириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий велосипедлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш кўзланган. Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида велосипед ишлаб чиқарувчи «Ya Mei Gong Ye Yuan» МЧЖ ХКни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?