«Дамас» қизил чироқда тўхтамай, поезд билан тўқнашди
1 дақиқа ўқиш4.4K

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, 8 октябрь куни соат 09:30ларда Поп тумани «Уйғур» қишлоғи ҳудудида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида «Дамас» автомашинасининг юк поезди билан тўқнашуви рўй берган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, автомашина светофорнинг қизил чироғига тўхтамай, «Қўшминор-Поп-2» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 3008-сонли юк поезди билан тўқнашув содир этган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Дамас» автомашинасида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган.

- #Наманган Вилояти
- #Фавқулодда Вазиятлар
- #Автомашина Тўқнашуви
- #Поп Тумани
- #Юк Поезди
- #Қўриқланадиган Кесишма
- #Светофорнинг Қизил
- #Йўл-Транспорт Ҳодисаси
- #Фуқаролар Вафоти
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…