09:44 / 10.10.2018
3 899

Тошкентда қайнотасига «жаҳл қилган» куёв хотинини пичоқлаб ташлади

Тошкентда қайнотасига «жаҳл қилган» куёв хотинини пичоқлаб ташлади
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшаган Баҳодир Юсуфжонов ва Гулноза Юсуфжонова (Исмоилова) турмуш қуриб аҳил ва иноқ яшаб келишаётган эди.

Улар 2014 йилда ўғил фарзандли бўлишди ҳамда унга Муҳаммадали деб исм қўйишди. 2016 йилда эса қиз фарзандли бўлиб, унга Муслима деб исм беришди.

Оиладаги ўзаро жанжал, даставвал Баҳодир даволаниш учун Ҳиндистонга бориб келишини ҳамда ўзига ҳамроҳ қилиб фарзанди Муҳаммадалини олиб кетишини айтганидан бошланди. Сабаби, бунга қайнотаси Ўткир Исмоилов қаттиқ қаршилик қилди.

Ўзаро тортишувлардан кейин Баҳодир ўз хотинини ҳам Ҳиндистонга олиб кетишга мажбур бўлди. Улар Ҳиндистонга бориб қисқа муддат бўлишгач, Баҳодир хотинини меҳмонхонада қолдириб, ўғлини олиб Туркия давлатига кетиб қолади.

У Туркияда бўлган вақтида қайнотасига телефон қилиб, мен энди мана ўғлим билан Канада ёки Сурияга кетаман дея хабар қолдираверади.

Воқеа кескин тус олганидан аралашишга мажбур бўлган Баҳодирнинг онаси Робия ая соғлиги ёмонлашаётгани сабабли, ўғли тезда етиб келишини айтиб уни чақириб олади.

Баҳодир Тошкентга келганда эса уни ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари чақириб, ўз боласини ўғирлаб кетганликда ҳам айбланиши мумкинлигини айтишади. Бу Баҳодирнинг ўз қайнотаси ва хотинига нисбатан нафратини яна оширган эди.

У қайнотасининг оиласига аралашаётган дарғазаб бўлиб, бор аламини хотинидан олди. Тунги соат 01:30да ётоқхонага ухлаб ётган хотинининг қорин қисмига 3-4 марта муштлади ва ўз аламини олган киши бўлди. Бунга жавобан Гулноза эрининг қўлини тишлаб олди.

Бундан баттар жаҳли чиққан Баҳодир аввалдан ёстиғи тагига беркитиб қўйган ошхона пичоғини олиб Гулнозани баданига санча бошлади. Шовқиндан уйғониб кетган ўғли Муҳаммадалини ҳам пичоқ билан қўрқитиб, қотилликни давом эттирди. У Гулнозанинг ўлганига ишонч ҳосил қилганидан кейингина, унинг устига кўрпани ёпиб автомашинасига ўтириб, қўшни давлатга чиқиб кетиш учун чегарага қараб йўл олди.

«7news.uz» га тақдим қилинган маълумотларга кўра, Баҳодир кундуз соат тахминан 12:00 да давлат чегарасини бузиб ўтаётганда қўлга олинган.

Чегарада қўлга олинган Баҳодирнинг асл қилмиши ҳам фош этилди ва унга нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси Ирода Муҳамедованинг маълумотларига кўра, айбланувчи узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ҳамда судланувчидан марҳуманинг дафн маросимлари ва адвокат хизматлари учун сарфланган 12 миллион 350 минг сўм моддий ва 50 миллион сўм маънавий зарар жабрланувчининг қонуний вакили Ў. Усмоновга ундириш белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қайнотасига «жаҳл қилган» куёв хотинини пичоқлаб ташлади