Сурхондарёда курсдошидан ҳомиладор бўлиб қолган қиз ўз жонига қасд қилди…

1 дақиқа ўқиш11.6K
Сурхондарёда курсдошидан ҳомиладор бўлиб қолган қиз ўз жонига қасд қилди…
Сурхондарёнинг Термиз шаҳридаги ахборот технологиялари коллежида таҳсил олган 17 яшар қиз ўзи яшайдиган ҳовлидаги оғилхонада жонига қасд қилган. Аниқроғи, ўзини осиб қўйган. Бунга 18 ёшли курсдошидан икки ойлик ҳомиладор экани ҳақида хабар топиши сабаб бўлган. Қиз бу шармандаликка чидай олмабди.

Отасининг айтишича, қизи билан учрашиб юрган йигит негадир ғойиб бўлган.

— Мен уйдагиларга қизимни ўша йигитникига олиб бориб қўйишни буюрдим, — деди у. — Аммо йигитнинг уйидагилар ҳомиладор келин уларга керак эмаслигини айтиб қизимни ортга қайтаришди. Бу ҳолат икки карра такрорланди. Шундан кейин бечора қизим жонига қасд қилди…

Яна марҳуманинг отаси айтиб ўтдики, бу масалада ҳали қизи ҳаёт бўла туриб маҳалла қўмитасига, милицияга ёрдам беришларини сўраб мурожаат этган. Улардан икки ёшни ҳеч қурса ЗАГС дан ўтказиб қўйишда кўмак сўраган. Ёрдам беришмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотидагилардан қизини шарманда қилган йигитга нисбатан жиноий иш очишларини талаб қилган. Бу талаби ҳам адо этилмаган. Улар йигит ва қиз орасидаги муносабат икковларининг ўзаро рози-ризолиги билан амалга оширилганини айтишган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари жуда тўғри айтган. Давлатимиз қонуни талабига кўра, ўзаро рози-ризолик асосида юритилган ишқий муносабатлар жиноят ҳисобланмайди.

Аммо маҳалладагилар томошабин бўлиб туришмаган экан. Бу ҳақда ўша қиз яшаган маҳалла фаолларидан бири гапириб берган. Унинг айтишича, йигит шу қизга уйланишни жуда хоҳлаган. Бироқ ота-онаси рози бўлмаган. Ҳомиладор келин керак эмас деб туриб олган. Қиз ўйлаб ўтирмай, жонига қасд қилиб қўйиши етти ухлаб тушларига кирмаган.

Манба: Hordiq.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?