Ўзбек-Қозоқ чегарасида 6 километрлик юк машиналари навбати пайдо бўлди (видео)

1 дақиқа ўқиш3.7K
Ўзбек-Қозоқ чегарасида 6 километрлик юк машиналари навбати пайдо бўлди (видео)
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юк машиналарининг олти километрлик тирбандлиги юзага келди. Бу ҳақда "Хабар" нашри маълум қилди.

Маълум қилинишича, Туркистон вилоятидаги Бауыржан Конысбаев номидаги божхона постидан ўтиш учун ҳайдовчилар кунлаб кутишмоқда. Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, навбатсиз ўтаётганлар ҳам бор.

Ҳайдовчиларнинг эътироз билдиришича, улар ҳаттоки ҳеч нимани бузмасалар ҳам, постларда пул тўлашига тўғри келмоқда. Туркистон вилоятининг давлат даромадлари департаментида норози бўлганлардан шикоят қилиш сўралган. Сабаби уларга ҳатто ишонч телефонлари орқали ҳам ҳеч қандай сигнал берилмаган.

Уларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон чегарасидаги постлар аврал (ёпирилиб ишлаш) режимида 24 соат давомида ишлаяпти. У ерда белгиланган 100 та юк машинаси ўрнига, кунига 150 та автомобиль ўтмоқда. Бу ҳолат мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг кескин ўсиши билан боғлиқ.

«Навбатсиз ўтаётганлар 300-400 доллардан беришмоқда. Агар бу пулни бермасанг, уч-тўрт кун кутасан. Агар навбат билан борган тақдирингда ҳам, барибир 100 доллардан сўрашмоқда. Мисол учун, менда 8 тонна юк бор, менга эса: «агар пул бермасанг, меъёридан 2 тонна кўп юк ортилган деб ёзаман, жарима тўлайсан» дейишди. Бу ҳолат Қозоғистонда, Ўзбекистонда бунақаси йўқ», – дейди Ғулом исмли ҳайдовчи.

Айтилишича, ҳайдовчилар қийин шароитларда бир неча кунлаб тунашларига тўғри келмоқда. Айниқса, тез бузиладиган маҳсулот ортилган юк эгалари кўпроқ азият чекишмоқда. Шунча қийинчиликлардан ташқари, яна қўшимча пул талаб этилаётгани ҳайдовчиларни ғазабини оширган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?