21:00 / 24.10.2018
3 719

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун бармоқ изи олинади

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун бармоқ изи олинади
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида ариза берувчи томонидан нотариал тасдиқланган ҳужжатларга имзо чекиш ва уларнинг қўл бармоқ изини сканер қилиш амалиёти жорий қилинади. Шунингдек, васиятнома ва бошқа ҳужжатларга имзо чекиш жараёни мажбурий равишда аудио ва видео шаклда ёзиб борилади.

Миллий матбуот марказида Адлия вазирлигининг "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 3 192 819 нотариал ҳаракатлар амалга оширилгани, бу эса ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 4,5 % га кам эканини айтиб ўтди.

Ўтган вақт мобайнида ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бир қонун, Вазирлар Маҳкамасининг учта қарори, бир идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.

Нотариусларнинг лавозимга тайинланиш учун стажировка ўташи икки йилдан бир йилгача қисқартирилди. Судья лавозимида камида беш йил ишлаган ҳамда нотариал фаолият бўйича камида 3 йил раҳбарлик ва назорат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ лавозимлардаги шахслар учун нотариус лавозимига стажировка ўташ тартиби бекор қилинди.

Бундан ташқари жорий йилнинг бошидан нотариуслар сайёр тартибда 17 391 та нотариал ҳаракатларни бажарган. Ўтган йил билан таққослаганда, бу кўрсатгич 24 фоизга ўсган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги қарорига мувофиқ, нотариатнинг фаол модели доирасида жисмоний ва юридик шахсларга “Ягона дарча” тамойили асосидаги нотариал хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун бармоқ изи олинади