
Самарқанд туманида шу йил 25 октябрь куни Ургут туманида яшовчи М.Х. ўзининг “Кобальт” русумли автомашинасини “Олмаота-Тошкент-Термиз” йўлининг 1100-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёдалардан бири С.Н. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, иккинчи пиёда Ф.Б. эса тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар