05:15 / 29.10.2018
3 844

Самарқандда «Зарафшон» ва «Жомбой» божхона пунктлари ишга тушди

Самарқандда «Зарафшон» ва «Жомбой» божхона пунктлари ишга тушди
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш, товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнини ўртача вақтини қисқартириш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг «Зарафшон» ва «Жомбой» темир йўл станциялари ҳудудида божхона пунктлари ташкил этилди.

2017—2018 йиллар мобайнида юк ташиш ҳажмининг таҳлил натижалари, ушбу станциялар орқали экспорт ва импорт қилинадиган товарлар сонининг ўсиш тенденцияси, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларинг таклиф ва истаклари инобатга олинди.

Жумладан, 2018 йилнинг 9 ойи давомида «Зарафшон» станцияси орқали ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан 2800 дан ортиқ темир йўл вагонлар ёрдамида экспорт-импорт операциялари амалга оширилган. «Зарафшон» темир йўл станциясига ушбу ҳудуд яқинида жойлашган «Сам-Антеп Гилам», «Сиёб Саховати» ҳамда Pulsar Trade Brewery ва бошқа ташкилотларнинг темир йўл тармоқлари келтирилган.

Худди шунингдек, «Жомбой» темир йўл станцияси орқали 900 га яқин вагонлар ёрдамида экспорт-импорт операциялари амалга оширилган. Станцияга JV MAN Auto-Uzbekistan, UzAutoTrailer, Bmах Building Mаterials, Prime Cermaics ва бошқа қатор ташкилотларнинг темир йўл тармоқлари келтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда «Зарафшон» ва «Жомбой» божхона пунктлари ишга тушди