17:15 / 29.10.2018
4 668

Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев лавозимидан четлатилиши кутилмоқда

Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев лавозимидан четлатилиши кутилмоқда
29 октябрь куни Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Бу истеъфо ижтимоий тармоқларда уст-бошини ечмасдан ариққа тушиб, тизза бўйи сувда турган олти эркакнинг сурати кенг тарқалганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Воқеа 25 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида рўй берган. ОАВларнинг воқеага бевосита гувоҳ бўлганларга таяниб хабар беришича, 6 киши буғдойга сув қўймагани учун бош вазир ўринбосари Тошкент вилояти ва Оққўрғон тумани мутасаддилари кўз ўнгида уларни совуқ сувга тушириб, жазолаган.

Бу сурат ижтимоий тармоқларда катта шов-шув келтириб чиқарган. Айни шу масалага бағишланган видеоселектор йиғилиши 29 октябрда ўтказилиши режалаштирилган. Унда Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.

Зойир Мирзаев Жомбой туман ҳокими, Самарқанд шаҳар ва вилоят ҳокими лавозимларда ишлаб келган. У 2016 йилнинг декабрида Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган эди.

Воқеалар тафсилоти тўлдирилмоқда ...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев лавозимидан четлатилиши кутилмоқда