Болливуд қироли Шоҳрух Хон Ўзбекистонга келиши мумкин

Болливуднинг машҳур актёри Шоҳрух Хон Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Кўксарой қароргоҳида ўтказилган ҳужжатларни имзолаш маросимида маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, айни пайтда Шоҳрух Хон ҳамда таниқли ҳиндистонлик продюсер Каран Жоҳар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ўзбекистон томони актёрнинг мамлакатимизга келиб, ёш киноижодкорлар билан учрашиши ва улар учун маҳорат дарслари ўтказишини таклиф қилган.
Шунингдек, Шоҳрух Хон иштирокида катта майдонда концерт ташкил этиш бўйича ҳам таклифлар билдирилган.
Бироқ ҳозирча бу борада якуний келишувга эришилмаган. Назарбеков Ўзбекистонда Шоҳрух Хонга бўлган қизиқиш жуда юқори эканини таъкидлаб, халқ уни етти ёшдан етмиш ёшгача кутишини айтган.
Вазирнинг қайд этишича, агар музокаралар ижобий якунланиб, аниқ келишувга эришилса, бу ҳақда расман эълон қилинади.






























Изоҳлар 0
…