Непалда 6 ёшли қизалоқ 3 кундан сўнг вайроналар орасидан тирик топилди

Непалда 6 ёшли қизалоқ 3 кундан сўнг вайроналар орасидан тирик топилди

Непалнинг Расува туманида вайронкор тошқинлардан қарийб уч кун ўтиб, 6 ёшли қизалоқ лой ва чиқиндилар орасидан тирик ҳолда қутқарилди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Ҳодиса Тимуре қишлоғида содир бўлган. Бхоте-Коши дарёси тошиб кетиши оқибатида ҳудудни сув, лой ва турли чиқиндилар босган. Қутқарув ишлари давомида хавфсизлик кучлари вайроналар остида боланинг овозини эшитиб қолган. Шундан сўнг улар зудлик билан қазиш ишларини бошлаб, қизалоқни тирик ҳолда олиб чиққан.

Дастлаб унга Тимуредаги тиббий пунктида ёрдам кўрсатилган. Кейинроқ аҳволи сабабли Катмандуга олиб кетилиб, ихтисослаштирилган шифохонада даволаниши таъминланган.

Қизалоқнинг тирик ҳолда қутқарилиши ҳалокатли тошқинлардан кейинги қидирув ишларида қувонарли воқеа бўлди. Музлик қулаши ортидан келиб чиққан тошқин ва кўчкилар натижасида ҳар икки давлат ҳудудида катта вайронагарчилик юзага келган. Қидирув-қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар