02:23 / 01.11.2018
3 792

ИИББ: Тошкентдаги бахтсизлик юзасидан шошилинч хулоса чиқарманглар

ИИББ: Тошкентдаги бахтсизлик юзасидан шошилинч хулоса чиқарманглар
Фото: «Спутник»
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев жамоатчиликни бугун, 31 октябрь куни тонгда Тошкент шаҳрида содир бўлган бахтсизлик юзасидан шошилинч хулоса чиқармасликка чақирди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

«Прокуратура ушбу иш юзасидан жиноий иш очган. Сизлардан ушбу фожеа юзасидан шошилинч хулоса чиқариш ёки изоҳлар бермасликни сўраймиз. Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас, саволлар жуда кўп. У ерда ҳамма нарса текширилади: газ ҳам, сув ҳам, ҳаво ҳам, лимонад, печенье ва бошқа нарсалар ҳам.

Бизни ҳам тўғри тушунинглар. Ҳозир ота-она оғир қайғуда, уларга савол беришнинг ўзи ноқулай. Улар билан руҳшунослар ишламоқда. У ерда тез ёрдам машинаси ҳам навбатчилик қилмоқда. Биз бироз кутиб туришимиз керак.

Агар экспертиза йўли билан фожиа сабабини аниқлашнинг иложи бўлса, биз буни сизларга албатта хабар қиламиз», — деган Тошхўжаев журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Дилхуш кўчасида истиқомат қилувчи хонадоннинг тўрт нафар аъзоси кутилмаганда вафот этган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий хабарда улар газ ёки овқатдан заҳарланган бўлиши мумкинлиги айтилган. Якуний хулоса барча текширувлардан сўнг маълум қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ: Тошкентдаги бахтсизлик юзасидан шошилинч хулоса чиқарманглар