19:38 / 08.11.2018
2 559

Лазиз Тангриев: "Оққўрғондаги ариққа тушган олти нафар фермер ҳақида биронта ҳам газета ёзмаган"

Лазиз Тангриев: "Оққўрғондаги ариққа тушган олти нафар фермер ҳақида биронта ҳам газета ёзмаган"
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги директори Лазиз Тангриев вилоят, туман газеталарида реал ижтимоий ҳаёт акс этмаётганини айтди.

“Мисол учун, Оққўрғондаги ариққа тушган олти нафар фермер ҳақида биронта ҳам газета ёзмаган. Бу ҳақда деярли барча электрон нашрлар жар солди. Газеталар улардан олиб босиши ҳам мумкин эди", – дейди у.

Ушбу фикрлар агентликда ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган босма нашрларнинг бугунги аҳволи ҳақидаги семинар-тренингда айтилган.

Лазиз Тангриевнинг таъкидлашича, мажбурий меҳнат муаммоси ҳам биронта газетада кўтарилмаяпти.

“Газеталарнинг моддий аҳволи оғир, 15 йилдан буён маош олмай ишлаб юрганлар ҳам бор. Кўпгина газеталарда 30 йил аввалги эскича ишлаш тизими ҳукм сурмоқда. Уларнинг ташқи дизайнида ҳам ўзгаришлар сезилмайди. Вазирлар маҳкамасининг қарорлари билан тўлдириладиган нашрлар ҳам талайгина. Кўпгина газеталар ҳукумат қарор ва фармонларининг фарқига бормайди. Биргина туман номи бир мақолада олти хил кўринишда ёзилганининг гувоҳи бўлдим”, – дейди Лазиз Тангриев.

Семинарда, шунингдек, вилоятларнинг туман газеталари йилдан-йилга ўқувчиларини йўқотиб бораётгани, молиявий аҳволи яхши эмаслиги, обуна масаласи доимгидек муаммо эканлиги, одамлар газеталардан узоқлашаётгани, газеталар эса одамларнинг асл муаммоларидан йироқлашиб кетгани тўғрисида сўз борди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лазиз Тангриев: "Оққўрғондаги ариққа тушган олти нафар фермер ҳақида биронта ҳам газета ёзмаган"