date
views 3 883

Навоийда бир кўчада жойлашган учта хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

Навоийда бир кўчада жойлашган учта хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)
Навоий шаҳридаги "Бунёдкорлар" кўчасида кетма-кет жойлашган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлди.

Ёнғин натижасида биринчи уйнинг 30 кв метр том қисми ҳамда уй жиҳозлари, иккинчи уйнинг 20 кв метр том қисми, шунингдек, учинчи хонадоннинг 18 кв метр шифт қисми ёниб зарарланган.

Ачинарлиси, мазкур уйларда имконияти чекланган фуқаролар истиқомат қилишади.

Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хафвсизлиги ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилди ҳамда 3 нафар ногирон фуқаролар ёнғиндан қутқарилган.

Ёнғиннинг асосий келиб чиқиш сабаблари фуқароларнинг газ ва электр энергиясидан нотўғри фойдаланиши натижасида юзага келган.

Ушбу содир бўлган ёнғин тафсилотларини қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда бир кўчада жойлашган учта хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)