
2018 йил 14 ноябрь соат тахминан 03:35 ларда Сирдарё вилояти ФВБга ИИБнинг Тезкор навбатчиси томонидан А-373 «Тошкент-Самарқанд» йўналишининг 13-км.да юк автомашинаси йўлдан чиқиб автоҳалокатга учраганлиги юзасидан маълумот келиб тушди, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди навбатчи қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига этиб борган.
Шундан сўнг, қутқарувчилар йўл транспорт ҳодисаси оқибатида автотранспорт кабинасида қисилиб қолган фуқарони махсус техникалар ёрдамида кабинадан олиб чиқишди.

Фото: ФВВ ахборот хизмати
Жабрланган фуқаро ҳамда йўловчи зудлик билан Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига етказилди ва бу орқали фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар