Беш миллион сўм киссага эмас, кассага тўланди

1 дақиқа ўқиш3.2K
Беш миллион сўм киссага эмас, кассага тўланди
Ҳар бир кишининг истеъмолчи сифатида ўз мажбуриятлари бор. Бу мажбуриятларни бажариш эса қонунни ҳурмат қилишни англатади. Баъзи фуқароларнинг эса ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юрган энергия ресурслари тўловига келганда турли важларни баҳона қилиши ҳеч бир мезонларга тўғри келмайди. Сайхунобод тумани “Янги ҳаёт” маҳалласида истиқомат қилувчи Р.Ҳ. ҳам тўлов мажбуриятларини ўз вақтида амалга оширмай келмоқда. Электр энергиясидан 6 миллион сўмлик қарздорлиги бор бу фуқаро огоҳлантиришларга қарамай пинагини ҳам бузмаган. Тақдим этилган талабнома талабларини бажармагани учун хонадон электр энергияси таъминотидан мажбурий тарзда узилди. Энди ўз вақтида тўланмаган қарздорлик ва қайта уланиш харажатларини тўлашга мажбур. Ҳисобни билмаган ҳамёнидан айрилар деган нақл шу кабиларга нисбатан ишлатилиши табиий.

Беш миллион сўм киссага эмас, кассага тўланди.

Мирзаободлик Шарифжон Ҳакимовнинг шунча пули, яна қўшимча жарима ҳам ўзининг хатоси билан оилавий бюджетига зарар бўлди. Агарда билиб туриб қонунни бузмаганида бу пулларни рўзғори учун ишлатган бўларди. Муқаддам ҳам МЖтКнинг 101-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ бузарликни содир этганлиги учун маьмурий жавобгарликка тортилганига қарамасдан, яна қалтис ишга қўл урди. Умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги аниқланган. Фуқаро Ш.Ҳ. нинг қонунга хилоф ҳаракатлари натижасида Мирзаобод туман электр тармоқлари корхонаси манфаатларига жами 5.052.632 сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Ноқонуний ҳаракатлари учун тегишли тартибда жазосини олди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?