13:11 / 01.12.2018
3 344

Шавкат Мирзиёев Болгарияга боради

Шавкат Мирзиёев Болгарияга боради
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Аъзамхўжаев (қароргоҳи Анқара шаҳрида) Болгария Республикаси президенти Румен Радевга ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати
ТИВ хабарига кўра, Болгария президенти маъмурияти биносидаги тантанали маросимдан кейин суҳбат бўлиб ўтган. Болгария раҳбари икки томонлама муносабатлар ҳолатини юқори баҳолар экан, ҳамкорликни кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятга эътибор қаратган.

Президент ишонч билдиришича, сўнгги икки йилда кузатилаётган Болгария-Ўзбекистон алоқаларининг фаоллашуви мамлакатларимизнинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Икки давлат раҳбарларининг ўтган йили Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувларни амалга оширишдан, жумладан қишлоқ хўжалиги, олий таълим ва юқори технологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришдан томонлар манфаатдорлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Болгариянинг минтақадаги дўсти, ишончли ва истиқболли ҳамкори эканлигини Болгария президенти қайд этди, шунингдек, Болгария-Ўзбекистон муносабатларини томонларни қизиқтирган барча йўналишларда сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга мамлакати тайёр эканлигини билдирди.

Президент Румен Радев президент Шавкат Мирзиёевга самимий қутлов ва ўзининг чуқур эҳтиромини изҳор этди ва Болгария томони келгуси 2019 йилда Ўзбекистон раҳбарининг Болгарияга ташрифини ташкил этишни режалаштираётганини тасдиқлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Болгарияга боради