16:54 / 10.12.2018
3 893

Боғчалар иш вақтини соат 19:00 гача узайтириш таклиф қилинди

Боғчалар иш вақтини соат 19:00 гача узайтириш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг иш вақтини соат 19:00 гача узайтириш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Билдирилишича, бугунги кунда давлат ва айрим нодавлат мактабгача таълим муассасаларида иш вақти болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) қатнашида муаммоларни юзага келтирмоқда. МТМларда иш вақтининг кечки 17:00 гача белгилангани сабаб, ота-оналар ишдан узилган ҳолда фарзандларини муассасалардан олиши ёки ноиложликдан яқин бўлмаган одамларга фарзандларини вақтинчалик ташлаб кетишга мажбур бўлишмоқда. Бу ҳолат айниқса, истиқомат қиладиган ҳудудда қариндоши ёки яқин одами бўлмаган ота-оналар учун мураккаблик туғдирмоқда, дейилади мурожаатда.

“Бугунги кунда президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан МТМлар фаолиятини кенгайтириш, улар учун қўшимча имтиёзлар ва преференциялар яратиш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилиниб, тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, мазкур масалани МТМларда мавжуд кадрларнинг иш вақтларини қайта тақсимлаш йўли билан ёки навбатчи ходимларни бириктирган ҳолда ҳал этиш мақсадга мувофиқ”, - деб ёзади петиция муаллифи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Боғчалар иш вақтини соат 19:00 гача узайтириш таклиф қилинди