Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида арчалар ўрнатиладиган ва байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар маълум бўлди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси Алишер Навоий номидаги кутубхона орқасида, Истиқлол кўчасида ўрнатилади.
Бундан ташқари, қишнинг асосий байрами кунлари яна бешта асосий арча безатилади. Улар Халқлар Дўстлиги ва Хадра майдонларида Тошкент Давлат цирки олдида, «Next» ва «Compass» савдо-кўнгилочар марказлари яқинида ва Алгоритм даҳасида «Roison Elektronics «корхонаси ёнида ўрнатилади.
Туман ҳокимликлари, шунингдек, пойтахт ҳайвонот боғи, «Ecobozor» савдо комплекси ҳудудида, «GreenPark»да, «Ашхобод», «Дўстлик», «Эко парк», Мирзо Улуғбек номидаги «Central Park» боғларида, Алишер Навоий номидаги Катта театр олдида, Ўзбекистон Миллий банки ёнида ва бошқа жойларда байрам тадбирларини уюштиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди