Қашқадарёда боғдорчилик ривожлантирилади. Президент ёнғоқ кўчати ўтқазди (фото)

1 дақиқа ўқиш7.3K
Қашқадарёда боғдорчилик ривожлантирилади. Президент ёнғоқ кўчати ўтқазди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Яккабоғ туманида Sag agro Yakkabog’ масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган ёнғоқзор ва бодомзорни бориб кўрди.

«Бу боғлар давлатимиз раҳбарининг жорий йил январь ойидаги Қашқадарёга ташрифи давомида берган топшириқлари асосида ташкил этилди. Президентимизнинг 2017 йил 1 июндаги «Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори бунинг учун қулай шароит яратди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Бугунги кунда 700 гектар майдонда ёнғоқнинг «Chendler», «Cisco» ва бодомнинг «Аvijor», «Guara» навли кўчатлари ўтқазилган. Келгуси йил яна 440 гектарга кўчатлар экилади.

Ёнғоқлар 4 йилда, бодомлар 3 йилда ҳосилга киради. Шундан сўнг йилига 7 минг тоннага яқин маҳсулот олиш мумкин бўлади. Маҳсулотларнинг 60 фоизини экспортга чиқариш режалаштирган.

«Қашқадарёда қишлоқ хўжалиги бўйича катта салоҳият бор. Яккабоғда ҳам ҳосилдор ерлар, деҳқончиликни яхши биладиган одамлар кўп. Бундан тўғри фойдаланиб, боғдорчиликни ривожлантириш, аҳолини ҳам озиқ-овқат билан, ҳам иш билан таъминлаш мумкин», - деган Шавкат Мирзиёев.

Шу боис кўчатхоналар ташкил этиб, аҳоли томорқалари учун мевали дарахтлар етказиб бериш зарурлиги таъкидланди. Ёнғоқ, бодом ва бошқа бозорбоп мевалар етиштиришни кўпайтириш, агрономларни замонавий агротехник тадбирлар бўйича ўқитиш учун тайёрлов курслари ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент боғга ёнғоқ кўчати ўтқазди.

Шу ернинг ўзида Қашқадарё туманларидаги захира ер майдонларида писта, аччиқ бодом, ёнғоқ ва чаканда плантацияларини ташкил этиш, Қамаши давлат ўрмон хўжалигида куркачиликни ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Вилоятда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, қоракўлчилик бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Қашқадарёда боғдорчилик ривожлантирилади. Президент ёнғоқ кўчати ўтқазди (фото)
Қашқадарёда боғдорчилик ривожлантирилади. Президент ёнғоқ кўчати ўтқазди (фото)
Қашқадарёда боғдорчилик ривожлантирилади. Президент ёнғоқ кўчати ўтқазди (фото)
Қашқадарёда боғдорчилик ривожлантирилади. Президент ёнғоқ кўчати ўтқазди (фото)
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?