
Тошкент шаҳридаги 505 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тайёрланган Қорбобо кийимлари 16 декабрь куни маҳалладаги посбонлар ва кўнгиллиларга тарқатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бош мутахассиси Алишер Ёрматов хабар берди.
Хабар қилинишича, “Маҳаллада Янги йил” деб номланган ушбу лойиҳа доирасида маҳаллаларда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланганлар, юз ёшдан ошган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари уйларида байрам ташкиллаштирилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 20-31 декабрь кунлари Тошкент шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилувчи 12 ёшгача бўлган болаларга ҳар бир маҳалладаги маҳалла марказий биноси, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида ва болалар майдончаларида байрам тадбирлари ташкил этилиши режаланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар