22 декабрь куни соат 17:00 да Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғида Ўзбекистонда энг баланд бўлган «Чархпалак» аттракциони фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
Энг юқори нуқтаси 72 метр бўлган ушбу аттракцион 48 та ёпиқ турдаги кабинадан иборат (8 таси VIP). Буларнинг ҳар бири ажойиб чироқлар ва ўзига хос байрамона иллюминация билан безатилган бўлиб, пойтахт манзарасини юқоридан томоша қилишга барча шароитлар яратилди. Бир вақтнинг ўзида 272 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган чархпалакнинг тўла айланиши 12 дақиқани ташкил этади.
Чархпалак аттракционининг ўзига хос номи ҳам бор – «Анҳор юлдузи». Бундай номланишида кенг жамоатчилик фаол иштирок этиб, ижтимоий тармоқда эълон қилинган танлов асосида танлаб олинган.
Бундан ташқари, энди боғга ташриф буюрувчилар автомобилни қаерда қолдириш муаммоси ҳақида бош қотирмаса ҳам бўлади. Шу йилнинг 22 декабридан бошлаб боғ ҳудудида 500 та автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ўз ишини бошлайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими?
Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади?
Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин
Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди?
Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Lacetti ағдарилиб кетди