​Қарздорликни йўқ қилиб бериш қанчага тушди?

1 дақиқа ўқиш4.2K
​Қарздорликни йўқ қилиб бериш қанчага тушди?
Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон туман бўлими томонидан фуқаро Тўлқин Мелиевнинг аризаси юзасидан текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, фуқаро Ж. Қодиров “Қорадарё” электр таъминоти корхонасида ҳеч қандай вазифада ишламайди. Лекин хонадонида фойдаланилган электр энергиясидан қарздорликни аниқлаш ва электр ҳисоблагични алмаштириш мақсадида, Т. Мелиевга ўзини корхона ходими сифатида таништирди.

Уни алдаб, ишончига кириб, Т.Мелиевнинг хонадонига янги электр ҳисоблагич ўрнатишга рухсат бериш ва 1 млн. 360 минг сўмлик қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилди. Эвазига 800 минг сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди.

Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида Ж.Қодировнинг олган 800 минг сўм пулларни ихтиёрий равишда қайтариб бераётганида ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Қодиров ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?