12:36 / 10.01.2019
4 724

Ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишнинг янги усуллари жорий этилади

Ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишнинг янги усуллари жорий этилади
Президентимизнинг жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграммдаги https://t.me/huquqiyaxborot каналида маълум қилинди.

Хўш, Фармон билан қандай янгиликлар жорий этилмоқда?

Ҳужжатга мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.

Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 январгача қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ҳамда қўшимча ҳуқуқий маълумотлар етказиш тизимини ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳуқуқий интернет портали, шунингдек, 2019 йил 1 июлгача аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими яратилади.

“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилади. Келгусида мазкур нишон билан ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.

Фармонга кўра, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланди.
Концепция доирасида болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилади.

Шунингдек, оилада ҳуқуқий саводхонликни оширадиган, ҳар бир элементар ҳуқуқий билимларни ўргатишга қаратилган ва кундалик ҳаётдаги муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма бепул тарқатилади.
Маҳаллаларда “Ҳуқуқий ахборот куни” ташкил этилади.

Таълимнинг барча босқичида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” ҳамда “Инсон ҳуқуқларини ўрганиш” махсус ўқув курслари бўйича ўргатиш жорий этилади.

Ёшлар орасида “Street law” (“Кўча ҳуқуқи”) лойиҳасини жорий қилиш учун ҳуқуқшунос талабалар, юридик коллежлар ўқувчилари, нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи шакллантирилади.

Ёшидан келиб чиқиб ҳуқуқий саводхонликнинг минимал талаблари тасдиқланади.
Аҳолини қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар юзасидан “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаси амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишнинг янги усуллари жорий этилади