09:56 / 17.02.2019
8 471

2019 йилда Тошкент метрополитенининг нечта янги бекати ишга тушади?

2019 йилда Тошкент метрополитенининг нечта янги бекати ишга тушади?
Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Даврон Ҳидоятов жорий йилда Тошкент метрополитенининг 14 та янги бекати фойдаланишга топширилишини айтди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
«Юнусобод туманида қурилаётган ерости метросининг иккита бекати ишга тушади. Шунингдек, ерусти Яшнобод метро йўналиши ҳам фойдаланишга топширилади. Бу йўналишда 12 та бекат ишга тушади», — дейди ҳоким ўринбосари.

Тошкент шаҳрида метрополитенга боғлиқ учта лойиҳа амалга оширилмоқда — Сергели, Юнусобод йўналишидаги қурилиш ҳамда метро халқа йўлини барпо этиш ишлари. 2017 йили ҳукумат метрополитеннинг Юнусобод йўналишида якунланмай қолган ишларни тугатишга қарор қилди. Ушбу йўналишда қурилиши назарда тутилган линиянинг узунлиги 2,9 кмни ташкил этади.

Бундан ташқари, умумий узунлиги 52,1 кмни ташкил этувчи ерусти метро халқа йўли (МХЙ) ҳам қурилмоқда. МХЙда ҳаракатланишнинг ўртача тезлиги 60 км/с, умумий линияни босиб ўтиш учун 1 соат-у 10 дақиқа талаб этиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йилда Тошкент метрополитенининг нечта янги бекати ишга тушади?