date

Хонадонга шахта орқали кирган ўғри қўлга олинди

Хонадонга шахта орқали кирган ўғри қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида шу йил 13 февраль куни Алимкент 1-тор кўчасида яшовчи И.Т. фуқаро З.Н. нинг уйига шахта орқали кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у уй эгасининг хонасидан умумий қиймати 14 000 100 сўмлик сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари ва 2 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетган. И.Т. қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонадонга шахта орқали кирган ўғри қўлга олинди