date
views 6 159

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини пулли қилиш таклиф этилди

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини пулли қилиш таклиф этилди
Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Telegram-каналида хабар қилди.

Лойиҳада, шу жумладан, олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорида йиғим (202 730 сўм) ундириш таклиф этилмоқда.

«Ушбу йиғимлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. Жорий йил битирувчилари учун тест синовлари бепул асосда ўтказилади», — дейилади лойиҳада.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2 мартга қадар қуйидаги манзилда давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини пулли қилиш таклиф этилди