“Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, кўп қаватли уй-жойларни капитал ва жорий таъмирлаш ишларини кескин арзонлаштириш, замонавий қурилиш материалларни жалб этиш ва қурилиш ишлари сифатини кескин ошириш мақсадида тижорат банклар томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитларфақатгина “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари билан шартнома тузган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ажратиш механизми жорий этилади.
“2019 йил 1 мартдан бошлаб ажратилган кредит маблағлари ва мажбурий бадаллар ҳисобидан кўп хонадонли уй-жой фондини жорий ва мукаммал таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш (уй-жойларга техник хизмат кўрсатиш, ҳудудини сақлаш, куну-тун ишлайдиган диспетчерлик хизматини ташкил этиш) бўйича ишлар тегишли хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, профессионал бошқарув компаниялари билан шартнома тузган ҳолда “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари томонидан амалга оширилиши чоралари кўрилсин” – дейилган ҳужжат лойиҳасида.
Қарор лойиҳасига “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича йўл харитаси илова қилинган.
“Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда ташкил этилган 102 та “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКлар фаолияти синовдан муваффақиятли ўтганлиги, 2018 йилда уларнинг кучи билан 215,0 млрд.сўмдан ортиқ иш ҳажми бажарилганлиги ҳамда уларнинг моддий-техника базаси янада кучайганлиги;
2018 йилдан бошлаб “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари томонидан барча ҳудудларда кўп хонадонли уй-жой фондининг капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин”, - дейилган лойиҳада. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади