18:56 / 26.02.2019
3 760

Хорижлик экспертлар "Ўзбекистон тарихи" телеканали яратилишида кўмак беради

Хорижлик экспертлар "Ўзбекистон тарихи" телеканали яратилишида кўмак беради
Германия маҳаллий телекомпаниялар Ассоциацияси президенти, эксперт Рене Фалькнер билан "Ўзбекистон тарихи"” телеканали яратилиши бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Унда хорижлик мутахассислар, муҳаррир ва режиссёрлар, техник ходимлар иштирок этиб, телеканални оммалаштириш, халқаро тажрибаларни қўллаш, мутахассисларни кенг жалб этиш бўйича фикр алмашилди.
Германиялик мутахассис "Ўзбекистон тарихи" телеканали яратилиши бўйича таклиф ва тавсияларини билдириб, телеканал фаолияти йўлга қўйилгунга қадар ўзбекистонлик мутахассисларга турли семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этиб, амалий ёрдам беришини айтиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувга ҳамоҳанг тарзда Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Конрад Аденауэр номидаги халқаро хайрия жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда ушбу телеканал яратилиши, функцияси, унда халқаро тажрибаларни қўллаш бўйича яна бир тадбир ташкиллаштирилди.

Учрашув сўнгида журналистлар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоб қайтаришди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» телеканали ташкил этилишини маълум қилган эди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари мамлакат келажагига йўналтирилган улкан вазифаларни амалга оширишда куч-қудрат манбаи – миллий ғояни ривожлантириш масаласига эътибор қаратиб, Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш зарурлигини таъкидлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижлик экспертлар "Ўзбекистон тарихи" телеканали яратилишида кўмак беради