Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова журналистларнинг ҳуқуқлари кўп ҳолларда инобатга олинмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Бобожонова 5 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган давра суҳбатида айтиб ўтган.
«Уларнинг (журналистлар - таҳр.) мақомини мустаҳкамлаш учун Журналистлар касаба уюшмасини ташкил этиш керак. Улар маданият ходимлари касаба уюшмасига бириктириб қўйилган. Ваҳоланки, журналистика касбининг хусусиятлари маданият ва таълимдан фарқ қилади», — дея қайд этган марказ директори.
Журналистика соҳасига оид ҳуқуқий-норматив актларга ўзгартириш киритиш орқали уларни такомиллаштириш бўйича ташкил этилган давра суҳбатида Бобожонова «кўп ҳолларда журналистларга ҳам ҳуқуқий саводхонлик» етишмаслигини таъкидлаган.
Унинг айтишича, журналистлар қонунлар билан таниш эмас. Бу борада журналистлар малакасини оширишга кўпроқ эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайди Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори.
Аввалроқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ОАВ фаолиятига асоссиз аралашувидан огоҳлантириш, ОАВ ҳамда давлат идоралари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилиш билан шуғулланувчи Медиа-омбудсмен институти ташкил этилишини билдирганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди