16:04 / 06.03.2019
4 667

Шавкат Мирзиёев: "Менга дўст бўлишни истасангиз мактабгача таълимга эътибор беринг"

Шавкат Мирзиёев: "Менга дўст бўлишни истасангиз мактабгача таълимга эътибор беринг"
Фото: Президент матбуот хизмати
Наманганнинг чекка қишлоғида қуриб битказилган болалар боғчасидаги шароит ҳатто Тошкентда ҳам йўқ. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Наманганда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» нашри.

— Соҳамизга меценатлик, яъни беғараз ҳомийликнинг илк кўринишларига Наманганда гувоҳ бўлдик. Art Soft Tex Group Янгиқўрғон туманининг Нанай қишлоғида қуриб битказган 100 ўринли боғчадаги шароитлар ҳатто Тошкентда ҳам йўқ. Корхона ушбу муассасани вазирлигимизга совға қилди. Яна Uztex Group ҳам Учқўрғон ва Норинда боғча қуриб, ихтиёримизга топширди, — деди вазир.

Ҳозирда Наманганда болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш 36 фоизни ташкил этади. Давлат раҳбари бу кўрсаткични 2 йилда 61 фоизга етказиш, вилоятдаги коллежлар ихтиёрида бўлган 26 та ётоқхонани боғчалар учун ажратишга кўрсатма берди.

— Шундай тадбиркорлардан 50 нафар бўлса ҳокимда муаммо қолмайди: йўл ҳам, мактаб ҳам, касалхона ҳам, боғча ҳам бўлади. Менга дўст бўлишни истасангиз мактабгача таълимни ривожлантиришга эътибор беринг, — деди давлат раҳбари.

Фаоллар йиғилишида иштирок этаётган тадбиркорлардан бири шу ернинг ўзида шахсий маблағлари ҳисобидан боғча қуриб бериш истагини билдирди. Президент унга Наманганда йод етишмовчилиги муаммоси, буқоқ касалликлари кенг тарқалганини инобатга олиб, эндокринология касалхонаси қуришни тавсия қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Менга дўст бўлишни истасангиз мактабгача таълимга эътибор беринг"