21:13 / 11.03.2019
3 302

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги “яшил йўлак”лар сони 11 тага етди

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги “яшил йўлак”лар сони 11 тага етди
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қишлоқ хўжалиги бўйича Ўзбекистон — Россия ишчи гуруҳининг III йиғилиши бўлиб ўтди. Россия делегациясига қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин бошчилик қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги шериклик масалаларини муҳокама қилишди, агросаноат соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Россия томони икки мамлакат ўртасида мавжуд бўлган “яшил йўлак”ларга яна 4 та пункт қўшилиб, уларнинг умумий сони 11 тага етганини маълум қилди. Энди соддалаштирилган божхона расмийлаштируви Астрахань, Дзержинск, Санкт-Петербург ва Коломна пунктларида ҳам қўлланилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви жараёнида фитосанитария назоратидан ўтказишни янада соддалаштириш мақсадида икки давлатнинг тартибга солувчи органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйишга қарор қилинди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш йўлидаги истиқболли лойиҳалардан бири бу икки давлат вилоят ва областларида Улгуржи савдо марказларини ташкил этиш билан боғлиқ. Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган марказларга “Росагромарказ”ни интеграция қилишга Россия томони тайёр эканлигини билдирди. Бу эса юртимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита Россиянинг улгуржи бозорларига етказиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги “яшил йўлак”лар сони 11 тага етди