21:20 / 16.03.2019
4 225

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибида ўзгаришлар юз беради

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибида ўзгаришлар юз беради
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар ва қўшимча:

қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилади:

“1-1. Мазкур Йўриқнома 6-бандининг иккинчи хатбошиси, 8-банднинг иккинчи ва ўн биринчи хатбошилари ҳамда 88-бандда назарда тутилган ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини мажбурий аудио ва видео қайд этилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини аудио ва видео қайд этишда нотариал ҳаракат иштирокчилари ва нотариус тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ва нотариал ҳаракат иштирокчилари томонидан ушбу нотариал ҳаракат уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш жараёни тўлиқ аудио ва видео қайд этилиши лозим.

Аудио ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва махсус қурилмаларда сақланади.

Аудио ва видеоёзувлар файллари календарь йил якунида DVD дискларга ёзилади ҳамда давлат нотариал идоранинг темир жавони ёки сейфларида алоҳида пакетларда сақланади.

Махсус қурилмада ёки DVD дискларда сақланаётган аудио ва видеоёзувлар файллари нотариус ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда янги тайинланган ёки вазифаси юклатилган нотариусга далолатнома асосида топширилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини қайд этилган аудио ва видеоёзувлар файллари белгиланган тартибда нотариал ҳаракатлар йиғма жилдлари билан идоравий нотариал архивларга топширилиши керак.”.

4-банднинг иккинчи хатбошисидаги “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади)” деган сўзлар “Тизим” сўзи билан алмаштирилади.

9-бандда (Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди):

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилади:
“Тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган ҳужжатларда муҳр бўлиши талаб қилинмайди.”;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

25-бандда (Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг ваколати текширилади):
- учинчи хатбоши (Битимда юридик шахснинг раҳбари бевосита иштирок этганда, битимга юридик шахснинг муҳри ҳам қўйилади) чиқариб ташланади;
- тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибида ўзгаришлар юз беради

Жамият янгиликлари