
Яқинда Ўзбекистоннинг Шанхайдаги ваколатхонаси вакиллари маҳаллий полиция маҳкамасига мурожаат этиб, ўзбекистонлик Мафтуна Холматова ҳақида тўлиқ маълумот йиғиб беришларини сўраганди. Тез кунда илтимос қондирилди. Мафтуна яшаб турган ерга ваколатхона вакиллари полициячилар ҳамроҳлигида ташриф буюришди.
Суҳбат давомида шу нарса маълум бўлдики, 2018 йил июнида Мафтуна Намангандаги никоҳ агентлиги орқали Хитой фуқароси Яо Венхао билан танишган. Эркакнинг нияти жиддийлигига амин бўлгач, у билан расман никоҳдан ўтган ва Хитойга жўнаб кетган. Аммо келиши билан уни қулликка маҳкум этишган. Эри аёлни оч ҳолда уйга қамаган ҳолда ушлаб, калтаклаган, паспортини ҳам олиб қўйган. Бир сўз билан айтганда, ўзи истаганча Мафтунанинг устидан кулган. Суҳбат якун топгач, маҳаллий полициячилар Мафтунани ваколатхона вакиллари ихтиёрига беришди. Аёл Пекин орқали 28 март куни Тошкентга учиб келди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мутасаддилари бу фожиадан келиб чиқиб фуқароларни эҳтиёткорликка чорлаб қолади. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатни бировга ишониб бериб қўймасликни маслаҳат беради. Агар хорижий давлатга узоқ муддатга ташриф буюришса, албатта ўша жойдаги ваколатхонада рўйхатдан ўтишни тавсия этишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар