23:20 / 31.03.2019
6 751

Бухоро вилоятида учта туман ҳокими ўзгарди (фото)

Бухоро вилоятида учта туман ҳокими ўзгарди (фото)
Бухоро вилоят ҳокими матбуот хизматининг маълум қилишича, Бухорода учта туман ҳокими ўзгарди.
Бугун, 31 март куни халқ депутатлари Вобкент, Ромитан ва Бухоро туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиб, ташкилий масалалар кўрилган.
Уларда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам иштирок этган.

2009 йилдан бери Вобкент тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган Жаводов Аскар Назарович лавозимидан олиниб, ўрнига Пешкў тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бафоев Баҳодур Саноевич вақтинчалик Вобкент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Баҳодур Бафоев. Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

Вақтинчалик Ромитан ҳокими вазифасини бажариб келаётган Ҳалимов Бахриддин Шамсиевич ўрнига Ромитан ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Тоҳиров Хуршид Яҳёевич янги ҳоким бўлди.

Хуршид Тоҳиров. Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

Аввалроқ, Бухоро туман ҳокими Эсанов Муҳиддин Турдиевич бошқа лавозимга ўтгани сабабли лавозимидан озод қилиниб, ўрнига Дўстов Кахрамон Бозорович Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди.

Кахрамон Дўстов. Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги


Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро вилоятида учта туман ҳокими ўзгарди (фото)