date
views 3 002

“Ватанпарварлар” боғида Иккинчи жаҳон уруши даври саҳналаштирилди

“Ватанпарварлар” боғида Иккинчи жаҳон уруши даври саҳналаштирилди
“Севимли” телеканали орқали эфирга узатиладиган Фарҳод Абдуллаев билан “Эслаб” кўрсатувининг ижодкорлари Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғига ташриф буюрди.

Боғ ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан телекўрсатувнинг байрам сонини суратга олиш ишлари амалга оширилди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг 150 нафарга яқин ҳарбий хизматчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари образини гавдалантирди.

Ушбу саҳна кўриниши байрам арафасида телеканал орқали эфирга кетадиган кўрсатувнинг асосий қисми бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари тасвирга олиш жараёнларида Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда округ қўмондонлиги вакиллари иштирок этди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ватанпарварлар” боғида Иккинчи жаҳон уруши даври саҳналаштирилди