
Қонунчиликка мувофиқ шаҳарларда қурилаётган кўп квартирали арзон уйлар ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётганлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотилади, бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълумот беради.
Арзон уй-жойларга фуқароларни бириктириш қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:
— ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;
— бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;
— кўп болали оила;
— она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
— ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
— оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
— турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;
— таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар