21:18 / 30.06.2019
3 854

Юнусобод туманида яшовчи аёлга Президент совғаси берилди

Юнусобод туманида яшовчи аёлга Президент совғаси берилди
Фото: «Новости Узбекистана»
Тошкент ҳокимлиги Наргиза Шомуратованинг уй-жой масаласини ечишга қарор қилди. Президент номидан 1 йил олдин тақдим этилган уйни Юнусобод туман ҳокимлиги қайтариб олди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

29 июнь куни Хотин-қизлар қўмитаси шаҳар бўлими раиси, Хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дилбар Нажмиддинова шаҳар ҳокимлигидаги матбуот анжуманида Наргиза Шамуратованинг уй-жой муаммосини бир кун олдин ҳал қилинганини айтди.

«Бир йил муқаддам унга берилган бошпана вақтинчалик уй-жой сифатида тақдим этилган эди, чунки у болалари билан паркда яшаб юрар эди. Энди унга расмий равишда янги бинодан хонадон берилди», — дейди Дилбар Нажмиддинова.

Шу билан бирга, ўтган йили ҳокимлик томонидан қизил тасмали калитлар билан берилган турар жойнинг «вақтинчаликлиги» ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Юнусобод собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ва унинг ўринбосари Наргиза Мирбабаева ҳам бу ҳақда айтмаган. Энди эса улар Наргизага бу Президентнинг совғаси эканини айтмоқда.

Наргизанинг айтишича, 28 июнь куни туман ҳокими Раҳмонбек Усмонов аёлнинг олдига келиб, унга янги хонадон совға қилингани, шунинг учун ҳозирги уйни топшириши лозимлигини айтган. Унга Юнусобод 7-даҳасидаги турар жой ўрнига ушбу туманнинг 13-даҳасидан янги қурилган хонадонлардан бирининг калити ва сертификати берилди.

Фото: «Новости Узбекистана»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусобод туманида яшовчи аёлга Президент совғаси берилди