
Фото: Twitter / @ Грегуар Манжа
Гулнора Каримовани у жазони ўтаётган Зангиотадаги колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетишган. Бу ҳақда унинг адвокати, швейцариялик юрист Грегуар Манжа маълум қилди.
Адвокатга кўра, Ўзбекистонга мижози билан кўришиш учун келган, бироқ уни Каримованинг олдига қўйишмаган. Манжа колония олдида 6 соат кутган, бу вақт мобайнида унинг олдидан иккита тез тиббий ёрдам машинаси ўтиб кетган. Адвокатнинг манбаси Каримова шу машиналардан бирида бўлганини билдирган.

Фото: Twitter / @ Грегуар Манжа
«У ҳатто Ўзбекистонга келганимни ҳам билмаса керак», — дея ёзув қолдирган Манжа Twitter‘даги саҳифасида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг