20:30 / 25.07.2019
2 885

Божхоначилар ноқонуний олиб ўтилаётган товарларни тўхтатиб қолишди

Божхоначилар ноқонуний олиб ўтилаётган товарларни тўхтатиб қолишди
Божхона ходимлари юртимизга маиший техника буюмларини ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Сариосиё” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган айрим фуқароларнинг “уддабуронлиги” фош этилди.

Фуқаролар О.Қ., Х.Ў., Н.Т. лар қўшни мамлакатдан белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган, умумий қиймати 10 миллион сўмлик маиший техника товарларини божхона тўловларидан бўйин товлаб олиб ўтишга уринганликлари аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса, фуқаролар У.Х., Р.М. ва Т.Г.лар қиймати 9 миллион сўмлик телевизор ва музлаткичларни божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтиш чоғида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар ноқонуний олиб ўтилаётган товарларни тўхтатиб қолишди