08:51 / 24.08.2019
5 566

Абитуриентларнинг тест натижалари эълон қилинди

Абитуриентларнинг тест натижалари эълон қилинди
2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Давлат тест маркази хабарига кўра, танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин.

Абитуриентнинг шахсий кабинет орқали:
Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, абитуриентлар шахсий кабинет орқали танлов натижаларини билиши мумкин.

Бунинг учун cabinet.dtm.uz сайтига паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент ID’сини киритиш керак.

СМС хабарнома хизмати орқали:
Абитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID’сини юборган ҳолда ҳам билиши мумкин.
Бунда СМС юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади.

Тест натижалари қайдномаси орқали:
Натижалар эълон қилингандан сўнг тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади. Абитуриентлар олий таълим муассасаларига борган ҳолда қайдномадан танлов натижаларини кўриши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентларнинг тест натижалари эълон қилинди