Мирзиёев фойдаланилмаётган салоҳият, обрўйи тушиб кетган «маънавият» тушунчаси ва ХТВ мавқеси ҳақида гапирди

2 дақиқа ўқиш2.4K
Мирзиёев фойдаланилмаётган салоҳият, обрўйи тушиб кетган «маънавият» тушунчаси ва ХТВ мавқеси ҳақида гапирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни таълим тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Биз кейинги пайтда, минг афсуски, «маънавият» тушунчасининг обрўйини тушириб юбордик. Маънавиятга гўёки кераксиз нарсадек муносабатда бўлдик. Бугун кўпчилик ёшлар онгини истеъмолчилик кайфияти, Ватан, эл-юрт тақдирига бепарволик, «оммавий маданият» кўринишлари эгаллаб олмоқда. Ўзингиз айтинг, ўз халқининг тарихини, маънавий ва диний қадриятларини ҳурмат қилмайдиган, уларни ҳимоя қилишга қодир бўлмаган одам ватанпарвар ва элпарвар бўлиши мумкинми?

Буюк аждодларимиз ўзларининг илмий ва ижодий кашфиётлари билан дунёга устозлик қилишган. Бошқаларга эргашмаган, балки бошқаларни ўз ортидан эргаштирган. Биз ҳам эргашувчи эмас, эргаштирувчи кучга эга халқ бўлишимиз шарт. Акс ҳолда, тараққиёт йўлидан чеккага чиқиб, яна таназзул ботқоғига ботамиз. Ота-боболаримиз эришган марраларни осонгина бой бериб қўямиз. Бу аждодлар руҳига, келажак авлодларимизга хиёнат эмасми? Бу соҳада бугун шошилинч чоралар кўрмасак, эртага кеч бўлади.

Жойларда мактабларнинг қурилиши, ўқув йилига тайёргарлик учун ҳокимлар ва сектор раҳбарлари шахсан масъул. Лекин, уларнинг баъзилари бу масалага етарли эътибор қаратмаяпти. Шу сабабли, Халқ таълими вазири ва тизим бошқарув ходимлари бундай ташкилий ишлар билан овора бўлиб қолмоқда. Ҳолбуки, Халқ таълими вазирлиги ижтимоий ҳаётимиздаги, ҳукуматдаги нуфузи ва таъсирига кўра Молия вазирлиги билан баробар бир мавқеда туриши керак.

Вазирлик ва унинг бўлинмалари таълим-тарбиянинг мазмуни, ўқув дастурлари, унинг сифати ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратиши зарур. Мисол учун, бугунги кунда республикамиз бўйича 400 номдаги 32 миллион нусха дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар нашр қилинган. Бу режадаги кўрсаткичнинг фақатгина 87,5 фоизини ташкил этади. Бу масалалар билан бевосита шуғулланиши лозим бўлган Республика таълим маркази, Абдулла Авлоний номидаги раҳбар ходимлар малакасини ошириш институти, вилоятларда ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари бор. Низомий номидаги бутун бир университет, ҳудудларда 6та педагогика институтлари мавжуд.

Лекин бу тузилмалар ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг билим ва малакасини ошириш, дарсликлар савиясини яхшилаш учун қандай амалий ишларни қилмоқда? Бундай салоҳиятдан нима учун унумли фойдаланилмаяпти? Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, олий таълим вазири И.Мажидов, инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов бунга нима дейди?» - дея ўзининг танқидий фикрларини баён этди давлатимиз раҳбари.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?